09 June 2020
13:18 - Пандемияга мослашаётган мегаполисларни мадҳ этиш учун одам аҳмоқ бўлиши керак. “Бирлик” Партияси нима дейди, қандай маслаҳатлар бермоқда?
Ўзбекистондаги режимнинг аҳмоқона оммавий ахборот воситалари, жумладан, қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари, пандемияга мослашаётган мегаполислар нима қилаётгани ҳақида ярим ёлғон хабарлар тарқатиш билан оворалар. Асл ҳақиқат қаерда?

Асл ҳақиқатни билиш учун “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги ёзаётган хабарларни ўқиш керак.

Шу сабаб билан эслатиш керакки, Шавкат Мирзиё 2017 йилнинг бошларида далама-дала юриб ҳамма ерда қора-гармдори экишга, тутзорларни кенгайтиришга чақирган эди, кейин эса Ўзбекистоннинг шаҳарларини кезиб ҳаммани чет элдан инвестициялар олиб келишга чақирганди.

Хўш, нима бўлди? Ҳеч нарса бўлмади. Айнан ўша йиллари “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги сал кам ҳар куни Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё таклиф қилаётган косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини урғуларди.

Айни замонда, “Бирлик” таклиф қилаётган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонда ҲАҚИҚИЙ ДЕМОКРАТИЯ, яъни ҳақиқий ҳукумат, ҳақиқий парламент ва ҳақиқий маҳаллий кенгашлар яратиш кераклиги, оммавий ахборот воситалари мавжуд режимдан мустақил бўлишлари шартлиги, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида давлат иқтисодиётини ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтказиш ғояси ётиши шартлигини урғулар эди.

Аммо, минг афсуски, аввал Ислом Карим, кейин Шавкат Мирзиё, бу таклифларга қулоқ солишмади. Шу сабабли аҳволимиз ҳали ҳам ўта ҒАРИБ, аҳолимизнинг ўртача ойлиги ҳали ҳам тахминан 100 доллар атрофида, миллионлаб ватандошларимиз Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилиб, ўша ердан юбораётган пуллари билан Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетини оёқда ушлаб тиришибди.

Демак, ҳамма нарсадан олдин, шу ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш керак. Уларни “Бирлик” ва у каби ҳақиқий демократик ташкилотлар билан биргагина қилиш мумкин, ЎРТОҚ Шавкат Мирзиё!

Тўғри, ҳозир атрофингиздаги ялтоқлар сиз кабиларни "ислоҳот" сўзи ишлатишга ўргатмоқдалар. Аммо, ҳақиқий ИСЛОҲОТЛАР сўзда эмас, амалда бўлиши керак.

Расмда - "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат ва Ўзбекистоннинг жорийдаги хўжайини Шавкат Мирзиё.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону