09 June 2020
01:28 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 8 июнь куни 461 поғона юқорига чиқиб, 27 минг 572 бўлди. Жуда ҳам яхши!
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.

Эслатиш керакки, 5 июнда Dow Jones индекси 829 поғона юксалиб, 27 минг 111 га чиққан эди, кеча 8 июнда эса, 461 поғона юқорига чиқиб, 27 минг 572 бўлди. Кўраябсизки, ишлар жуда яхши кетишга бошлади, 12 февралдаги тарихий рекордга тезлик билан яқинлашиб келмоқда .

Унутмайликки, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша рекорд даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси яна 2 минг поғонага кўтарилиши етарли.

Билмаганлар учун ҳам эслатиш керак, АҚШдаги Dow Jones индексининг аҳволи бутун дунё иқтисодиётида ҳам ўзини кўрсатади. Демак, "яхши ният - ярим мол" эканлигини унутмайлик.

Яхши ният шуни кўрсатмоқдаки, АҚШда ҳам коронавирус пандемияси юқори нуқтадан мунтазам тушиб бормоқда, демак, Dow Jones индексининг абсолют қиймати ортиб бораверади. Шундай экан,бу индекснинг сўнги кунлардаги ўсиши жуда катта ютуқдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону