08 June 2020
22:18 - Шармандалик: Тутзорларни кенгайтиролмаган, аччиқ гармдорилар экишни кўпайтиролмаган Шавкат Мирзиё энди ахборот технологиялари соҳасидаги ишларга ўтибди. “Бирлик” нима дейди?
Ўзбекистондаги режимнинг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА бугун Шавкат Мирзиё ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказганини хабар қилди.

ЎзАнинг асосан қуруқ гаплардан иборат йиғилишида, расмда кўраётганингиздек, Шавкат Мирзиёдан ташқари яна 4 киши иштирок этибди. Бу 4 киши шу оламшумул масалаларни муҳокама қилишибди ва оламшумул фарорлар чиқаришибди. Қандай қарорлар дейсизми, бу нарса хабарларда айтилмаган.

Бу йиғилишда иштирокчиларнинг биронтасини ҳам исми кўрсатилмаган. Фақатгина мутасадди иштирокчилар мазкур қурилишлар, оптик толали линиялар қамрови, мобил интернет тезлиги ва сифатини ошириш ишлари юзасидан ахборот беришибди.

Шу аҳмоқона хабарга ишонадиган биронта аҳмоқ Ўзбекистонда топилармикан? Мамлакатимизда яқиндагина тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гармдорилар экаш ҳақида маслаҳатлар берилганди. Кейин чет элдан инвестициялар олиб келиши ҳақида маслаҳатлар бўлди. Аммо, биронтасининг натижасини ҳали кўрганимиз йўқ.

Шундай экан, эслатиш керакки, Ўзбекистонда Абдураҳим Пўлат раҳбарлигидаги ҳақиқий сиёсий мухолифат бор. Ҳамма ишни айнан шу мухолифат - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси - қилади.

У ўзининг ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларининг асосий ғояларини айтиб бўлди. Ўзбекистонда ўтказиладиган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг марказида, мамлакатимизни ТЎЛА демократиялаштириш ва ТЎЛА бозор иқтисодиётига ўтказиш ғоялари ётибди.

Шавкат Мирзиёнинг тақими бундай нарсаларни тушунмайди ҳам. Демак, ҳамма нарсани унинг тақимини тахтдан туширишдан бошлаш ШАРТ эмасми?






Юқоридаги расмда айнан Абдураҳим Пўлат ва Шавкат Мирзиёни, пастдаги 2-чи расмда эса, Шавкат Мирзиё бугун 8 июнда ўтказган масхарабозлик йиғилишини кўрмоқдасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону