07 June 2020
14:12 - Мамлакатисизда пандемия даврида ишсизлар сони 2 миллионга яқинлашганига, аввал 1 миллион 350 минг бўлганлигига ишонасизми? Давлат Бюджетимиз қанча ўзи?
Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари, ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, бизда пандемиядан олдин ишсизлар сони ўртача 1 миллион 350 мингга яқин бўлган экан, энди 2 миллионга кўтарилганмиш, бундан ташқари, 550 мингга яқин меҳнат муҳожири бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаётган эмиш.

Бу ҳақда Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазири Нозим Ҳусанов (расмда) Халқаро пресс-клубда хабар берибди.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу рақамлар ЁЛҒОНДАН БОШҚА НАРСА ЭМАС. Маълумки, миллионлаб ватандошларимиз сўнги йилларда Россия, Туркия, АҚШ каби мамлакатларда қуллардек ишлаб кунларини ўтказмоқдалар. Фақат Россиядан ҳар йили Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари тахминан 5 миллиард доллар пул ўтказишмоқда.

Бошқа давлатларни ҳам қўшсак, ҳозир йилига тахминан cал кам 7 миллиард доллар чет элдан келмоқда. Мамлакатимиз айнан ўша пуллар ҳисобига яшамоқда. Чунки, тахминан 8 миллиард долларлик Давлат Бюджети бизда аллақачон ўлиб бўлган.

Яна эслатиш керакки, машҳур халқаро Cotton Campaign коалицияси бизга қарши ўзи таъсис этган бойкотни олиб ташлаш учун зарурий шартлардан бўлган фуқаролик жамияти ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, жумладан, мустақил нодавлат нотижорий ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва ишчиларнинг мустақил ташкилоти учун имкониятлар яратиш борасида ортда қолаётганимизни жорийдаги йилнинг апрель ойида билдирган ва Ўзбекистонга бойкотни олиб ташлаш талабимизни бажармаган эди-ку.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, ўйлаб кўринг, бизга бундан бошқа нима керак ўзи? Нозим Ҳусанов кабилардан тозаланиш керакмасми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону