06 June 2020
14:04 -
Ҳаммаёқ масхарабозлик: Шавкат Мирзиё фарғоналик фаоллар билан учрашувда ҳам Сўх воқеалари ҳақида гапирибди
Ўзбекистондаги диктаторлик режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси хабар қилишича, ЎзА - Фарғона вилоятида кечадан бери саёҳат қилаётган мамлакат Президенти Шавкат Мирзиё вилоят фаоллари билан учрашганда Сўх Туманидаги аҳволга катта эътибор берган эмиш.
Мана унинг нутқидан намуна: “Мен қисқа, сизлар кўпроқ гапирсаларингиз тўғри бўлади. Мақтов керак эмас. Президентга энг катта мақтов бўлиб бўлган - бу халқ ишончи. Ҳали энди биринчи қадамларни қўйяпмиз. Келиб, қарсак эшитиб кетиш менгаям осон. Лекин бундан натижа бўлмайди. Туманларга ўзим боришимнинг сабаби - одамларнинг яшаш шароитларини юрагимдан ўтказиб, аниқ чоралар кўриш, ислоҳотлар узоқ-узоқ жойларда ҳам натижа беряптими, қуйи тизимдаги раҳбарлар садоқат билан, жон куйдириб ишлаяптими, деган саволларга жавоб топиш. Ҳар куни бундай учрашув бўлмайди. Аччиқ-аччиқ масалаларни қатъий қўйинглар”.
ЎзАнинг бу учрашув ҳақидаги хабарида маҳаллий фаоллар Сўх муаммолари ҳақида нима деганлари МУТЛАҚО тилга ҳам олинмаган. Хабарда асосан Шавкат Мирзиёнинг гаплари мадҳ этилган. Шундан ҳам кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиё ҳамма ерда масхарабозлик билан шуғулланмоқда.
Расмдан кўриб турибсизки, ҳамма учрашув қатнашчилари маска тақиб олишган, фақат Шавкат Мирзиё маскага пул тополмасдан, маскасиз нутқ сўзламоқда.