06 June 2020
13:12 -
Шу хабарга ишонасизми: Германия Марказий Осиёнинг Ўзбекистондан бошқа давлатларига тўғридан тўғри кўмак ажратишни тўхтатади
Германия ташқи сиёсатдаги ҳамкорлик йўналишларидан бирини ўзгартириб, қатор мамлакатлар билан фаол ҳамкорлик лойиҳаларини тўхтатади, деб хабар тарқатди Deutsche Welle.
Немис телеканали хабарига кўра, Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Федерал Вазирлиги (BMZ) жиддий ўзгаришларга киришади, шу асосда бунга қадар ривожланишига Германия кўмаклашиб келган ҳамкор-давлатлар сони 85тадан 60тага қисқаради.
Хусусан, Германия Марказий Осиё давлатларидан фақат Ўзбекистон билан кенг иқтисодий ҳамкорликни сақлаб қолиши кутилмоқда.
“BMZ-2030” деб ном олган ислоҳот бўйича ҳозирча якуний қарорга келинмаган. Вазирликдагилар шу йил ёзда тасдиқланиши кутилаётган «концепция» ҳақида гапиришмоқда. Вазир Герд Мюллер бу янгиликни дунё мамлакатлари ривожланишига Германия кўрсатадиган кўмакнинг «самаралироқ ва сезиларлироқ бўлиши»ни истаётгани билан изоҳлаган.
Германия «BMZ-2030» доирасида 25та мамлакатдаги лойиҳаларни якунлаши, тушунтирилишича, бу давлатнинг айримлари етарлича ривожланиб олгани ва эндиликда қўллаб-қувватлашга муҳтож эмаслиги, айрим мамлакатлар эса коррупцияга қарши кураш, инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва давлат бошқарувини яхшилаш борасида ижобий натижаларга эриша олмаётгани билан боғлиқ.
Вазирлик берган изоҳга кўра, ҳамкорликнинг қисқартирилиши Германиянинг бу мамлакатлар билан «бундан буён ҳамкор-давлат эмаслиги»ни англатмайди, бу – фақатгина «ҳамкорлик шаклининг ўзгариши» холос.
Шунга қарамай, DW`нинг ёзишича, мазкур ислоҳот Германия ва 20дан ортиқ давлатнинг икки муассаса – GIZ Халқаро тараққиёт жамияти ва KfW давлат тараққиёт банки воситачилигидаги тўғридан тўғри икки томонлама алоқаларига амалда барҳам беради.
BMZ`нинг Марказий Осиёдаги ягона ҳамкори Ўзбекистон бўлиб қолади.
“Охирги уч йилдаги ислоҳотлар натижасида эришилган тараққиёт туфайли ҳамкорлигимиз кучайди”, – дейилади вазирликнинг DW сўровига жавобида.
Қайд этилишича, BMZ 2019 йилда Тошкентнинг соғлиқни сақлаш, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари ва касб-ҳунар таълимини ислоҳ қилиш бўйича янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга рози бўлган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳамкорликда бошлаб қўйилган лойиҳалар охиригача етказиб қўйилади.
Қозоғистон ва Туркманистон ҳам рўйхатдан тушиб қолган. Изоҳланишича, улар “аввал ҳам BMZ`нинг икки томонлама ҳамкорлари эмасди”, улар бир қатор минтақавий лойиҳаларда қатнашишган холос. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения