02 June 2020
01:23 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 1 июнь куни яна 92 поғона юксалиб, 25 минг 475 бўлди. Ёмон эмас!
Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 1 июнь куни 92 поғона юксалиб, 25 минг 475 бўлди. Ёмон эмас!

Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, тахминан 2 ойдан бери ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.

Ҳозир биржалар дунёсида шароит ҳар куни ўзгариб турибди. Бунинг сабаби - фақатгина фондлар бозорида аҳволнинг ўзгариши эмас, ҳамма нарса ўзгаришидир. Масалан, шу кунларда коронавирусдан ташқари, АҚШда бир қора танли фуқаронинг ўлдирилиши туфайли ўртага чиққан жанжаллар ҳам ётибди. Шу сабабли, сўнги иш кунининг натижалари ЎТА МУҲИМдир.

Эслатиш керакки, ўтган ҳафтанинг сўнги иш куни, яъни 29 майда, Dow Jones индекси 18 поғона патга тушиб, 25 минг 383 бўлган эди. Бу индекс сўнги ойларда асосан зиг-загли юксалиш билан машғул. Демак, буёғи ундан ҳам яхши бўлади.

Унутмайликки, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша рекорд даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси тахминан 4 минг поғона кўтарилиши ШАРТ.

Билмаганлар учун ҳам эслатиш керакки, ҳозир АҚШдаги Dow Jones индексининг аҳволи бутун дунё иқтисодиётида ҳам ўзини кўрсатади. Демак, "яхши ният - ярим мол" эканлигини унутмайлик.

Яхши ният шуни кўрсатмоқдаки, АҚШ ҳам коронавирус пандемиясининг юқори нуқтасидан мунтазам тушиб бормоқда, демак, тушиш давом этаверади. Бугунги юксалиш катта бўлмаганинг сабаби – АҚШнинг турли штатларида, ўлдирилган қора танли туфайли, норозиликларнинг юксалиши, айни замонда, бир қатор жойларда норозиликлар талон-таражга айланиб кетиши бўлди. Бунга қарши курашиш ҳам зарур.

Шундай экан, кейинги кунларда ўзгаришлар қандай бўлишини кузатиб бориш зарур. Бугун кўрамиз, аҳвол қандай бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону