26 May 2020
21:54 -
Эксперт Евросиё Иқтисодий Итифоқи ҳақида: Токи Кремль саволларга аниқ жавоб бермас экан, интеграция муваффақиятли амалга ошмайди
Евроосиё Олий Иқтисодий Кенгашининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида ЕОИИнинг 2025 йилгача бўлган Стратегияси лойиҳаси муҳокама қилинди. Иқтисодчи Баҳодир Эшонов фейсбукдаги саҳифасида бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашган.
«Гарчи Стратегияни «умумий тарзда» қабул қилишган эса-да, факт жиҳатидан уни қабул қилиш 2020 йилнинг кузига қолдирилди. Коронавирус пандемияси шароитида бу ҳол у қадар катта таажжуб ҳам келтириб чиқармас эди, агар бир ғалати вазият юзага келмаганида.
Илгари ЕОИИни танқид қилишда Беларусь президенти фаол бўлган бўлса, бу сафар унга Қозоғистон президенти ҳам қўшилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Евроосиё иқтисодий комиссияси томонидан тайёрланган Стратегиянинг бир қатор муҳим пунктлари бўйича ўз шубҳаларини билдирди (Унинг эътирозлари моҳияти ҳақида тўлиқроқ Мезон каналида ўқишингиз мумкин).
Шу жиҳатдан олиб қаралганда, батафсил таҳлилга даъво қилмасдан, бир неча ўринларга эътибор қилиш мумкин:
1. ЕОИИ ичида коалициялар?
ЕОИИнинг йирик ўйинчилари - Беларусь ва Қозоғистон энг камида тобора кўп савол беришмоқда, кўпи билан эса «Россияни танқид қилиб, ўз манфаатлари учун курашишмоқда».
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан яқинлашув жараёни шу тариқа яна бир контекстда ҳозир бўлмоқда.
Бир томондан, ЕОИИ учун ташкилот миқёсларини айнан Ўзбекистон каби йирик ўйинчилар ҳисобига кенгайтириш жуда муҳим. Бошқа томондан мудом осон шерик бўлмаган яна бир аъзони қўшиб олиш - иттифоқ учун қийин синов бўлиб чиқиши мумкин.
Ҳозирча Ўзбекистон фақат кузатувчи. Агар у тўлақонли аъзога айлангудек бўлса, интеграцияни чуқурлаштиришдан назарда тутилаётгани табиий бўлган иқтисодий мустақилликни чеклашга қарши ташкилотнинг уч йирик аъзоси биргаликда ва мувофиқлаштирилган тарзда қарши туриш ҳолатини тасаввур қилиб кўриш мумкин.
Бу нуқтайи назардан, Ўзбекистоннинг ҳозирча кузатувчи мақомида иштирок этиши нафақат Ўзбекистон учун фойдали, эҳтимол Россия учун ҳам қизиқарли ва фойдали бўлиши мумкин.
2. Иқтисодий ўсиш - фақат ноаниқлик!
ЕОИИда иқтисодий ўсиш истиқболлари 2019 йилдаёқ ишончни оқламади. Россиядаги 1 фоиз атрофидаги ўсиш стагнациянинг акс-садосига йўйилди. Иттифоқнинг бошқа иқтисодиётларидаги ўсиш юқорироқ бўлди, бироқ улар РФ билан савдо-сотиқ ва кооперациядан кўра кўпроқ Хитойдан келаётган инвестициялар ҳисобига суғорилди.
Нефть нархларининг тушиши ва коронавирус оқибатлари фонида Россиянинг локомотив сифатидаги қувватлари яна объектив тарзда сустлашади. Бундан ташқари, нефть нархларининг паст даражада туриши Россияда иқтисодий моделнинг тубдан ўзгартирилишига олиб келади. Хўш, бу қандай модель бўлади?
Яқин келажакдаги истиқболда ўсиш драйвери нима бўлади?
3. Юмшоқ куч
Россияда «юмшоқ куч» лойиҳалари муҳим элементдир, тан олиш керак, Россияда бундай лойиҳалар сахийлик билан молиялаштирилади, тажриба тўпланган, институтлар йўлга қўйилган.
Лекин ўнғайсизликлар ҳам юз бериб турибди. «Юмшоқ куч» борасида сўнгги ҳафталар ичидаги энг катта ўнғайсизлик - Мария Захарованинг Ўзбекистонда рус тили борасидаги чиқиши бўлди.
Бу - Ўзбекистондаги ҳаттоки Россияга хайрихоҳ қатламлар ҳам жуда юмшоқ қилиб айтилганда, хижолат тортиб қолганига мисол…
Лекин энг катта савол - бу юмшоқ куч ўзи билан нима келтиради?
- ҳудудий кооперациялар лойиҳаларини қўллаб-қувватлашми?
- Россия президенти шу кунларда тилга олган «цивилизацион муқобиллик»ними?
- Ёки «рус олами»ними?
4. Ғоялар - энг катта тақчиллик
Ҳозир энг тақчил бўлиб турган нарса - тушунарли ва зарур ғоя ва мафкуранинг йўқлиги бўлса керак.
«Шунинг учун постсовет давлатлари етакчилари ва жамоатчилигида «Россия учун Евроосиё иттифоқи керакми, керак бўлса қай кўринишда?» деган савол туғилмоқда. Бу саволга Кремль томонидан аниқ жавоб берилмасдан туриб келгусида интеграцияни муваффақиятли тарзда амалга ошириб бўлмайди».
Қолаверса, бундай кўринишдаги савдо табиий ва нормал жараён эканлигини ҳам назардан қочирмаслик керак. Агар шуниси бўлмаганида ёмонроқ бўлар эди. Бу ё ташкилот аъзоларининг қатъиятсизлигини, ё ташкилотнинг ўзи беқарорлигини билдирган бўлар эди.
P.S. Яна бир бор ЕОИИга ўз муносабатимни билдириб ўтмоқчиман. Мен иқтисодий кооперация тарафдориман! Лекин мен бу иш тарифларни тартибга солишдан бошланишига қаршиман. Аксинча, иш шу билан якунланиши керак. Ишни нафақат иккитомонлама савдони ёки «латта-путта ёпинган» реэкспортнигина ривожлантиришга туртки берадиган эмас, чинакам саноат кооперациясини юксалтирадиган бир неча лойиҳалардан бошлаш керак», - деб ёзади Баҳодир Эшонов. // Kun.uz
“ҲАРАКАТ”: Баҳодир Эшоновнинг фикрлари, умуман олганда, тўғри, дейди муъбиримиз. Аммо, унинг “Иқтисодий кооперация тарафдориман. Лекин мен бу иш тарифларни тартибга солишдан бошланишига қаршиман” дейишига қўшилиш қийин. Ҳамма нарса ўйлаб қилиниши керак, “иш тарифларни тартибга солиш” ҳам.