17 May 2020
23:07 - Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони бугун 2753 га чиққанини эълон қилди
Авваламбор, эслатиш керакки, биз Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг бу мавзуга оид хабарларни ҳар куни эълон қилар эдик. Ҳозир бунга эҳтиёж қолмади, чунки бу хабарларга ишониш қийин.

Вазирликнинг бугунги хабарида, 2020 йил 17 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 2753 га чиққани айтилибди. Яъни, 2 кунда касаллик юқтирганлар сони 71 га ортибди.

Эслатиш керакки, бизда биринчи коронавирус юқтириш 15 мартда гўёки бошланган эди. Мана, шу рақам 2753 бўлибди. Бунинг устига, оламдан ўтганлар сони 12 га чиққибди. Ким бу рақамларга ишонади?

Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби ёлғон рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону