17 May 2020
20:09 -
Исроил давлатининг якка-палаталик парламенти янги ҳукуматни тасдиқлади, Бош Вазир - яна Бинямин Натаняху
Бугун Исроил давлатида вақтинчалик бўлса ҳам ички тинчлик ўрнатилди. Бу мамлакатининг яккапалаталик парламенти - Кнессет - жорийдаги йилнинг 2 март куни ўтказилган сайлов натижалари бўйича янги коалицион ҳукумат таркибини тасдиқлади.
Эслатиш керакки, Исроилда узоқ йиллардан бери ички тинчлик ҳам йўқ эди, десак бўлаверади. Асосан АҚШнинг кучи билан Исроил давлати ўз чегараларини ўзи истаган шаклда ўзгартириб бораётгани ҳам ҳаммага маълум. Масалан, давлат пойтахти аллақачон Тел-Авивдан Иерусалимга кўчирилгани, расман Фаластин давлатига оид бўлган Қуддусга қўшни ҳудудлар Исроил тарафидан ўзлаштириб олингани шу 2 давлат тарафидан тан олинган эди.
Исроилда ўтказилган охирги сайловларнинг натижалари ҳам парламент тан оладиган кучга эга эмасди. Шу сабабли, умумий келишувга келингунча сал кам 2 ой вақт ўтди. Бугун ниҳоят келишувга борилди, Исроил давлатининг янги коалицион ҳукумати Кнессетда тасдиқланди.
Бу давлатнинг Бинямин Натаняху раҳбарлигидаги 35-чи коалицион ҳукумати 120 ўринли парламентда 73 кишининг овози билан тасдиқланди. Коалиция “Ликуд” ва “Кахол-Лаван” партиялари тарафидан яратилганди.
2021 йил ноябрь ойининг ўртасигача Бош Вазир “Ликуд” Партиясининг лидери Бинямин Натаняху бўлади, сўнгра бу лавозим “Кахол-Лаван” Партиясининг лидери Бени Ганцуга ўтади.
Бинямин Натаняху Кнессетдаги нутқида Фаластин давлатига тегишли бўлган ҳудудларнинг Иерусалимга туташган ерлари Исроил давлатида бўлишини яна бир марта такрорлади.