15 May 2020
23:03 - Масхарабозликлар: Шавкат Мирзиё “Сардоба” сув омборидаги ҳалокатдан зарар кўрган Оқолтин туманида ҳам бўлибди, Бош Вазир Абдулла Арипов нимага у билан бирга эмас?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган режимнинг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари, ҲЕЧ ҚАНДАЙ ТАҲЛИЛСИЗ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё бугун Сардоба сув омборини ҳам бориб кўрганидан кейин, қўшни Оқолтин туманига ўтиб, у ерда бўлаётган ишлар билан танишибди.

Хабарларда айтилишича, Шавкат Мирзиё аҳоли вакиллари билан ҳам учрашибди, у ерларда олиб борилаётган ишлар билан танишибди. Нимамиш, бу вилоятдаги вайроналарни тузатиш 4 вилоят ва Тошкент шаҳрига топширилганмиш.

Мана ўша 4 та вилоят - Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари. Аммо, ҳамма биладики, қурилиш ва тиклаш ишлари билан ҳукумат шуғулланади. Хўш, Ўзбекистонда ҳукуматнинг раҳбари бўлган Абдулла Арипов (пастдаги расмда) қаерда эди? Нимага у ҳеч қаерда кўринмаяпти? Ҳеч қаерда деганда, Ўзбекистонни назарда тутмоқдамиз. Нима, унинг иши - қўшни давлатлардаги вилоятларга бориб, Алишер Усмоновнинг совғаларини тарқатишми?

Шу саволар жавобсиз қолаётгани – Ўзбекистонда ҳамма нарса ДАБДАЛА эканлигининг яна бир исботидир.

Ўртоқ Шавкат Мирзиё, тезда бу хатоларни тузатинг, акс ҳолда, яқинда аҳоли майдонларга чиқиб, Сиздан амалий ишлар талаб қилади. Шуни билмайсизми, тушунмайсизми? Ёки, ўшанда ҳамма айбларни Абдулла Ариповга ағдараман деб умид қилмоқдамисиз? Йўқ, янглишаябсиз, ҳамма ишларни ҳукумат қилиши керак.

Сиз тушуниб олингки, Ўзбекистон аҳолисининг ҲОЗИР Сиз билан иши йўқ, шу кунларда ҳаммани “Сардоба” сув омборидаги ҳалокатдан зарар кўрган ҳудудларнинг аҳволи қизиқтиради. Мақсадингиз - дўстингиз Абдуғани Сангиновни жазодан қутқаришми? Сиз бундай масалалар билан ҳозир шуғулланмайсиз-ку? Ёки, биздан бекитиб, шуғулланмоқдамисиз?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону