15 May 2020
15:32 - Ўзбекистонда яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё янги уйларнинг пойдеворига тамал тоши қўйиш учун Сардобага борибди. Ҳамма ниқобда, аммо Шавкат Мирзиё нимага ниқобсиз?

Мамлакатимиздаги ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Президент Шавкат Мирзиё Сардобага бориб ўша ерда қуриладиган уйларга тамал тоши қўйганини расмлар иловаси билан хабар қилдилар. Расмларнинг ҳаммасида 20-25 кишилик аҳоли ниқоб таққан, фақат Шавкат Мирзиё ўзига ниқоб тақиш учун пул тополмасдан, ниқобсиз юрибди. Шармандалик!

Эслатиш керакки, жорийдаги йилнинг 1 май куни “Сардоба” сув омборидаги тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни, ҳатто қўшни Қозоғистоннинг ҳудудларини сув босган эди. Дарҳол ўша ерга етиб борган Шавкат Мизиё 3 кеча-кундуз ўша ерда бўлган, аммо биронта амалий иш қилмаган эди.

Мана, 2 ҳафта ўтгандан кейин яна ўша ерга борган Шавкат Мирзиё бу синов қаршисида халқимизнинг бирлиги, ҳамжиҳатлиги, меҳр-оқибати яна бир бор яққол намоён бўлганини урғулаб, янги қуриладиган уй-жойларнинг пойдеворга тамал тоши қўйганмиш. Аммо, биронта расмда тамал тоши қўйилиш пайти кўрсатилмаган.

Ҳаммаёқда СССР замонида бошланиб, Ислом Карим замонида давом эттирилган, ҳозир бу ишни ўз қўлига гўёки олволган жорийдаги диктатор Шавкат Мирзиё бор. Аммо, бу уйларнинг қурилишига миллионлаб доллар пул берган, ҳозир гўёки Тошкентда яшаётган ўзбек аслли Россиялик миллиардер Алишер Усмонов йўқ. Нимага?

Қаранг, аҳоли тўпланган ерга гиламлар тўшалган, Шавкат Мирзиё гилам устига қўйилган гиламчадан кетмоқда. Хуллас, ҳаммаёқда масхарабозлик ва шармандалик!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону