03 May 2020
23:25 - Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг хабарига кўра, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 2149 га чиқибди
Вазирликнинг хабарида айтилишича, 2020 йил 3 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 2149 нафарга тенг бўлибди.

Эслатиш керакки, бизда биринчи коронавирус хастаси жорийдаги йилнинг 15 март куни тан олинганди. Ўшандан бери бу вирусни юқтираётганлар сони ортиб бормоқда. Мана энди 2149 бўлибди. Бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони 10 га чиққани ҳам расмий ҳақиқатдир.

Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону