03 May 2020
22:13 - Шавкат Мирзиё масхарабозлигини Сардоба сув омборининг ўпирилиши туфайли бошқа жойларга қочган, аммо тезда қайтиб келганлар олдида давом эттирибди

Бугун, яъни 2020 йил 3 май куни куни Ўзбекистон Прзиденти Шавкат Мирзиё масхарабозликларини Сардоба сув омборидаги ўпирилиш туфайли ўз уйларидан қочиб, бугун қайтиб келганлар олдида нутқ сўзлаб, жумладан, шундай дебди:

“Уйларингизни созлаб, кўпларингизни янги уйларга кўчирмагунча мен тинчимайман. Ўзим ҳам сизларнинг аҳволингиздаман, ўз командам билан шундай яшаяпмиз. Оғир кунимизда ҳам бирга бўламиз, Худо хоҳласа тўйларимизда ҳам бирга бўламиз.”

Бу гаплар мутлақо тўғри, аммо Шавкат Мирзиё ўзини оқлаб олиш учун бу фожеанинг бош айбдори ўзи ва ўринбосари Абдулла Арипов эканлигини унутиб қолибди. Мана шу нарса – масхарабозликнинг бош илдизидир.

У яқин кунларда “ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз хулосаларини айтишади” дейишгача борибди. Ваҳолангки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар – Шавкат Мирзиёнинг бош қўғирчоқларидир.

Бош қўғирчоқлар қандай хулоса чиқаришини аввалдан башорат қилиш мумкин. Аммо, Шавкат Мирзиёнинг исми тилга олинмаслиги ҳозирданоқ аниқ бўлиб турибди.

Энг қизиғи, Шавкат Мирзиё 3 кундан бери Сирдарё вилоятида экан, ўзидан олдин бу ерга келиб кетган Абдулла Ариповнинг номини ҳам тилга олмабди. Демак, бош айбдор деб Абдулла Арипов кўрсатиладими? Шундай бўлса керак.

Бундан ҳам қизиғи, Шавкат Мирзиё кимлар олдида бу масхарабозликларни қилгани кўрсатилмаган. Ҳамма ерда сув босган ерлар кўрсатилмоқда, холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону