02 May 2020
19:22 - Ўзбекистон Презденти Шавкат Мирзиё Бухоро вилоятидан кейин масхарабозликларини Сирдарёда давом эттирмоқда

Шавкат Мирзиё 1 май куни пешиндан кейин, тўғрироғи, бизнинг танқидимиздан кейин, Сирдарё вилоятига боргани ва Сардоба сув омборининг бузилиши оқибатлари билан танишгани ҳақида хабарлар тарқатган эдик.

Ҳозир маълум бўлишича, Шавкат Мирзиё кечаси ўша ҳудудларда қолибди ва бугун яна бир қатор учрашувлар ўтказибди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилмоқдалар.

Эслатиш керакки, Ўзбекистонда 1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошиб чиққан, 56 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Жами 17300 киши тиббий кўрикдан ўтказилган.

Бундан ҳам муҳими, Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 22та аҳоли пунктларидан 70 мингга яқин фуқаро Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудларига эвакуация қилинган.

Бу воқеалар ҳақида жуда кўп расмлари бор хабарлар тарқатган қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари - Сардоба сув омбори атрофида бўлган объектларни кўрсатмаганлар. Ҳамма расмларда НИҚОБ ҲАМ ТАҚМАГАН Шавкат Мирзиё ҳаммага оламшумул маслаҳатлар бериш билан машғул.

Аммо, ҳеч бир хабарда бу омбор Шавкат Мирзиё Бош Вазир, Абдулла Арипов унинг ўринбосари бўлган йилларда қурилгани эслатилмаган. Нимага? Хўш, ўшанда бу ИККИ ШАХС қаерда эдилар? Ҳозир Абдулла Арипов қаерда? Улар Сирдарё вилоятида учрашганлари ёки учрашмаганлари ҳақида ҳам ҳеч қандай хабар бўлмади. Нимага?

Бу каби саволларга хабарларда жавоб йўқ. Чунки, бу воқеаларнинг бош айбдорлари АЙНАН ШУ ИККИ ШАХСдир.

Президент Mатбуот Хизматининг сайтидан олинган расмда кўрмоқдасизки, ҳамма ниқобда бўлса ҳам, ниқоб тақмаган ЯГОНА ШАХС – ШАВКАТ МИРЗИЁдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону