02 May 2020
13:20 - Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўз диктатурасини ўрнатмоқдами? Нимага у кутилмаганда мамлакат Сенати депутати ва раиси Дарига Назарбоеванинг ваколатларини тугатди?

Бугун Қозоғистон оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай асос кўрсатмасдан мамлакат Сенати раҳбари, аввалги президент Нурсултон Назарбойнинг қизи Дарига Назарбоеванинг ваколатларини тугатганини эълон қилдилар. Бу ҳақдаги Фармон Президентнинг сайтида эълон қилингани айтилган, аммо у сайтда фақат шу фармоннинг сарлавҳаси бор.

Сенат раҳбарининг ваколатларини тугутиш деганда нима тушунилиши ҳеч бир ерда айтилаётгани йўқ. Тахмин қилиш мумкинки, Қозоғистоннинг 1-номерли миллиардери Дарига Назарбоевани тахтдан улоқтириш жараёни бошланганга ўхшайди.

Казинформ агентлигининг сайтига Қосим-Жомарт Тўқаев собиқ Сенат раҳбари Дарига Назарбоевага миннатдорчилик билдираётган пайтдаги расми қўйилган.

Эслатиш керакки, 2016 йилда Сенат аъзолигига сайланган Дарига Назарбоева Нурсултон Назарбой президентлик ваколаларидан воз кечгандан кейин, аниқроғи, 2019 йил 20 мартда Қозоғистон парламенти сенатининг раиси этиб сайланган, 2020 йил 2 сентябрда ушбу лавозимга қайта тайинланганди.

Кўрамиз, буёғи нима бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону