01 May 2020
21:41 - Ниҳоят Сардобада сув тошқини оқибатларини кўрсатувчи расмлар эълон қилинди, аммо улар таҳлилга муҳтож

Бир қатор ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув тошқини оқибатларининг қуш парвози баландлигидан олинган суратлар эълон қилинди. Кўриниб турибдики, сув омбори деворлари ўпирилиб, атрофни сув босиши оқибатида дала майдонлари, аҳоли уй-жойлари, жумладан намунавий типдаги уйлар, боғар ва коммуникация тармоқларига зарар етказилган.

1 май куни эрталаб соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.

У ердан минглаб кишилар эвакуация қилинди, хавфсиз ҳудудларга жойлаштирилди. Сув омборидан чиққан сув Абай канали орқали Арнасой кўлига йўналтирилди, айни вақтда омбордан сув чиқиши тўхтаган.

Ҳалокат юз берган жойига дастлаб Бош Вазир Абдулла Арипов, кўп ўтмай президент Шавкат Мирзиё етиб борган. Улар нима қилганлари номаълум.

Расмларда ўша ҳалокат жойларини кўрмоқдасиз. Аммо, ҳалокатга учраганларнинг биронтаси расмларда кўринмайди. Расмлар ижтимоий тармоқлардан олинган.



















Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону