02 May 2020
01:33 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 1 май куни 622 поғона пастга тушиб, 23 минг 724 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, 27 иш кунидан бери ҳар куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.

Мана ўша кузатувларимизнинг охирги 7 куни::

- 22 апрелда 451 поғона юқорига сакраб, 23 минг 470 га чиқди,
- 23 апрелда бор-йўғи 40 поғонача юксалиб, 23 минг 515 га чиқди,
- 24 апрелда 260 поғона юқорига сакраб, 23 минг 775 га чиқди,
- 27 апрелда 359 поғона юқорига сакраб, 24 минг 134 га чиқди,
- 28 апрелда 32 поғона пастга тушиб, 24 минг 102 бўлди,
- 29 апрелда 532 поғона юксалиб, 24 минг 634 га чиқди,
- 30 апрелда 288 поғона пастга тушиб, 24 минг 346 бўлди.

Кеча, 1 май куни ҳам Dow Jones индекси 622 поғона пастга тушиб, 23 минг 724 бўлди.

Кўриб турибсизки, бу индекс охирги 8 кунда 5 кун 1 минг 732 поғона юксалди ва 3 кун - 32 ва 288 ва 622 поғона - пастга тушди. Демак, иқтисодиётда ҳақиқий ўзгаришлар бошланса, 1-2 ой ичида зиг-заглар билан бўлса ҳам, аввалги юқори даражага чиқиб оламиз. Ёмон эмас.

Эслатиш керакки, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, буёғи янада яхши бўлади деб кутиш керак. Ўша рекорд даражага чиқиш учун Dow Jones индекси яна тахминан 5,8 минг поғона кўтарилиши ШАРТ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону