Афғонистон хавфсизлик кучларининг камида олти нафар аскари террористик “Толибон” ташкилоти тарафидан ўлдирилди. Бу ҳақда Афғонистонда инглиз тилида ҳам чиқадиган "Tolo News" Интернет нашрида хабар тарқатилди.
"Tolo News" Интернет нашри ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олганини ҳам маълум қилган. Террористлар қатор ҳужумларни уюштирган пайтда ҳукумат хавфсизлик кучларига тўқнаш келиб қолгани ҳам айтилган.
Маҳаллий "Tolo News" телеканали ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олгани ҳақида ҳам маълумот берибди.
Кўп марта такрорлаганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 2018 йилдан бери Афғонистондаги қон тўкилишларини тўхтатиш учун “Толибон” билан музокаралар олиб бориш кераклигини гапирарди, 2 йил аввал айнан шу кунларда Тошкентда шу мавзуга бағишлаган халқаро конференция ҳам ўтказганди, “Толибон” расмийлари Тошкентга келиб, Ташқи Ишлар Вазирлигида учрашувлар ўтказишига шароит яратиб берган эди. Қани унинг саъй-ҳаракатлари натижаси?