27 April 2020
12:03 - Яна сенсация: Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги хабар беришича, коронавирус пандемияси даврида 3 мингга яқин ишсиз аҳоли жамоат ишларига жалб этилганмиш. Нима, СССР тикланмоқдами?
Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлигининг Телеграм каналида хабар беришича, Тошкент шаҳрида пандемия сабабли вақтинча ишсиз қолган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда эмиш.

Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан коронавирус пандемиясининг меҳнат бозорига, меҳнат муносабатлари ва аҳоли бандлигига салбий таъсирини юмшатиш, ишсиз ва хорижга ишлаш учун кета олмаган, шунингдек, карантин чора-тадбирлари давомида вақтинчалик ишсиз қолган фуқаролар бандлигига кўмаклашиш бўйича Тошкент шаҳар Бандлик Бош Бошқармаси ва Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги ҳамкорлигида салмоқли ишлар амалга оширилибди.

Бугунги кунда 7490 нафар аҳолининг ишсизлиги маълум бўлибди, 2 минг 809 нафар ишсиз аҳоли “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” дастурлари орқали маҳалла ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тадбиркорлик субъектлари, турли корхона ва ташкилотлар, ҳудудларда олиб борилаётган дезинфекция ишлари кўламини кенгайтириш мақсадида маҳаллалар, кўчалар, бозорлар ҳамда бошқа жамоат жойларини дезинфекция қилиш, якка ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож фуқароларга кўмаклашиш, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўчма савдо шохобчаларига ва бошқа жамоат ишларига жалб қилинибди ва бугунга қадар турли ишларга жалб этилган фуқароларга аванс тариқасида 389 миллион сўм иш ҳақи тўланибди.

Қаранг, биз билмай қолибмиз, фақат пойтахтда 2 минг 809 нафар ишсиз аҳоли меҳнатга тортилганмиш, уларга 389 миллион сўм иш ҳақи тўланганмиш. Нега энди Россияда қуллардек ишлаётган сал кам 3 миллион фуқароларимизга ҳам иш топилмади? Шу кунларда инидан чиқмасдан ўтирган Президент Шавкат Мирзиё нима қилмоқда?

Хуллас, саволлар кўп, жавоблар йўқ. СССРда ҳам шундай эди, натижада ўша империя ўлганди. Энди навбат Ўзбекистонга келмоқдами?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону