25 April 2020
19:22 -
Адлия Вазирлигига савол: Нимага 30 йилдан бери қисиб ўтириб, энди ўзбек тилини эслаб қолдингиз? Нимага “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш билан ишингиз йўқ?
Авваламбор айтиш керакки, бундай савол бизни аввалдан қизиқтириб келмоқда ва ҳозир ҳам қизиқиш асосий муаммоларимиздан бири.
Ҳамма гап шундаки, бугун Адлия Вазирлигининг Жамоатчилик билан Алоқалар Бўлими баёнот тарқатиб, ўзбек тилининг аҳволи билан қизиқишини билдирибди. Бундай қизиқиш баёнотнинг сарлавҳасидан ҳам кўриниб турибди: “Давлат тилида иш юритмаганлик учун жавобгарлик киритиш зарур”.
Адлия Вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқарганмиш, чунки, Ўзбекистон Конституциясининг 4-моддасига мувофиқ, Ўзбекистонда давлат тили ЎЗБЕК ТИЛИДИР. Бошқа қонунларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилиши кераклиги айтилганмиш.
Тўғри, шундай дейилган, аммо бу 31 йилдан бор бўлган ҳақиқатку!!! Адлия Вазирлиги бу ҳақиқатни энди кўриб қолдими?
Эслатиш керакки, ўзбек тилини давлат тили қилдирган “Бирлик” Халқ Ҳаракати ва унинг асосида 2003 йилда яратилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг асосий мақсади шулардир. Хўш, нимага бу партияни рўйхатдан ўтказиш масаласи билан шуғулланмаяпсиз, жаноб Адлия Вазири?
Нима, Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти 2019 йил 31 май куни Ўзбекистоннинг бир гуруҳ раҳбарларига, унинг ичида Адлия Вазирлиги ҳам бор, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини рўйхатдан ўтказиш учун авваломбор бу ҳақдаги қонунга ўзгартиришлар кераклиги ҳақида хат юборган эди. Хат Сизга ҳам етиб борганини ҳам биламиз, аммо нимага айнан шу йўналишда ҳам ҳеч нарса қилмаябсизлар?
Хуллас, саволлар кўп, аммо Сиз бошқараётган вазирликдан жавоб йўқ. Нимага?