25 April 2020
18:25 - Баҳром Ҳамроев касалхонадан чиқди, буёғи яхши бўлади
Бугун бир неча соат аввал сафдошимиз Баҳром Ҳамроевни Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги касалхонадан уйига чиқариб юбордилар.

Расмда кўриб турганингиздек, унинг аҳволи яхши, демак, уйида бундан ҳам яхши бўлади.

Унутмайликки, асли Бухора вилоятидан бўлган Баҳром Ҳамроев, “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг Навоий вилоятидаги асосчиларидан бири бўлган, 1992 йилнинг охирида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг раиси Абдуманноб Пўлатов Ўзбекистон КГБчилари тарафидан Бишкек шаҳрининг том марказида, ўша пайтдаги Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев билан учрашувдан чиқиб келаётган пайтда ўғирлаб кетилгандан кейин, Баҳром Ҳамроев Москвага қочиб кетган ва ўшандан бери фаолиятини аввал Бокуда, кейин Москвада давом эттирган.

У бир неча йил аввал асли ўзбекистонлик татар аёли Зуҳрага уйланган, ҳали ҳам у билан бирга Қозонда яшамоқда.

Сўнги йўлларда у асосан диний мухолифатчиларни ҳимоя қилиш билан шуғулланар эди. Ўйлаймизки, тўла тузалиб кетгач, Москвага қайтиб ўша фаолиятини давом эттиради. Яъни, феълан биз билан бирга бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону