Ҳурматли ўқувчиларимиз! Мамлакатимизда бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб бораётганингизга ишонамиз. Аммо, янада эҳтиёт бўлинг, демоқчимиз!
Эртага рўза, тўғрироғи, Рамазон ойи бошланади. Бунга ҳама тайёрланиши керак. Бироқ Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган режим бу кунлардаги воқеаларни ҳам ҳаддидан ошириб яхши қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиб ётибди. Қаранг, бор-йўғи бир неча кун аввал бизда ҳар куни коронавирус юқтираётганларнинг сони 100 атрофида эди, энди гўёки кескин тушишга бошлади.
Расмий оммавий ахборот воситаларига қаранг, ҳамма нарса СССР замонида каби бўлмоқда. Нимамиш, бизда, яъни Ўзбекистонда, ҳамма нарса ЯХШИ ЭМИШ... Бўлмаган гап, том аксинча, бизда ҳамма нарса кун сайин ЁМОНЛАШИБ бормоқда.
Шу сабабли, расмий оммавий ахборот воситалари, яъни режимнинг қўғирчоқлари, ҳаёт кун сайин эмас, соат сайин яхшилашиб бораётганини кўрсатиш билан машғуллар. Биронта факт кўрсатилмаяпти, аммо сатрлар орасида айнан шундай фикр ётибди.
Демак, ҳаммани эҳтиёт бўлишга, мавжуд оммавий ахборот воситаларига, яъни қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларига ИШОНМАСЛИККА чақирамиз.
Вақти келади, коронавирус шамоли ҳам БИТАДИ. Ана ўша кунларни яқинлаштириш учун қўлдан келганча ҳаракат қилайлик, ўша кунларга тайёрланайлик, азиз ўқувчиларимиз!