Эртага рўза ойи, аниқроғи, Рамазон бошланади. Бундай пайтда ҳайрия қилиш муқаддас иш ҳисобланади.
Ўзбекистондаги режимнинг бошқарувчиси Шавкат Мирзиё россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмонов Ўзбекистонга 20 млн долларлик ҳайрия бергани, унинг пули Алишер Усмонов ҳозир вақтинча яшаётган Тошкент вилоятидаги Зангиота туманида қурилаётган шифохонани жиҳозлаш учун сарфланишини эълон қилган эди. Табиий, унинг гапларига ўзидан бошқа биронта одам ишонмаганлиги ҳам табиий.
Бугун Бош Вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Тошкентдаги Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида “Бизга 600 миллиард сўмлик хайрия маблағлари келиб тушди. Хусусан, Алишер Усмонов 20 миллион доллар ажратди, бугун эса унинг номидан яна 5 миллион доллар келиб тушади” деб навбатдаги масхарабозлигини қилибди.
Алишер Усмоновдек бадавлат одам учун 20 млн доллар ҳам, 5 млн доллар ҳам, ҲЕЧ НАРСА ЭМАС. Шундай экан, нимага Алишер Усмоновнинг ўзи бу ҳақда ҳеч нарса демайди. Чунки, у гўёки Тошкент вилоятида вақтинча яшаётгани ҳам, Ўзбекистонга 25 млн доллар ажратаётгани ҳам навбатдаги масхарабозликдир, ёлғондир.
Вақти келади, ҳамма ёлғон-масхарабозликлар ўртага чиқади. Яна унутмайликки, Алишер Усмоновдан мерос қолдириш масаласини қандай ҳал қилмоқчилиги ҳақида сўрашганда, унинг “ўз оиламга ва топ-менежерларимга акцияларимни бериб ёрдам бермоқчиман”, деб берган жавоби бизнинг саҳифада ҳам 2020 йил 10 январда эълон қилинган эди.