21 April 2020
22:05 - Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги коронавирус касаллиги туфайли оламдан ўтганлар сони Ўзбекистонда 6 нафарга чиққанини эълон қилди
Шу йилнинг 14 апрел куни Наманган шаҳрида яшовчи Ш. юрак ишемик касаллиги, гипертония иккинчи даражаси, атеросклеротик кардиосклероз, икки томонлама пневмония ва ўткир нафас етишмовчилиги ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган экан, тезлик билан унда коронавирус касаллиги ҳам борлиги аниқланибди.

73 яшар эркак бемор бугун оламдан ўтибди. Шундай қилиб, бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони 6 нафарга чиқибди.

Нима ҳам дердик, у кишини Оллоҳ раҳматига олсин деб дуо қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону