21 April 2020
11:54 - Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев масхарабозликларини давом эттириб, “Қилган амалларни очиқлаш, таъкидлаш табиатим ва кўрган тарбиямга тўғри келмайди” дебди

Шавкат Мирзиё Ўзбекистон Президенти этиб гўёки сайлангандан кейин Тошкент шаҳар ҳокими қилиб қўйилган Жаҳонгир Ортиқхўжанинг масхарабозликлари ҳақида кўп марта аниқ фактлар билан хабарлар ёздик. Аммо, у охирги пайтда жим бўлиб қолган эди, энди оғзини очишга ҳаракат бошлабди.

Бугун, 21 апрелда жорийдаги диктаторлик режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси бўлган ЎзА мухбири Муҳайё Тошқораева пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан суҳбат ўтказгани навбатдаги масхарабозлик бўлди.

Мухбирнинг “Сир эмас, баъзи фуқароларимизда озиқ-овқат танқислиги бошланади, нархлар кескин ошиб кетади, деган хавотир ҳам йўқ эмас. Ҳоким сифатида бу каби фикрларга қандай жавоб берасиз?” деган саволига яна ўша масхаразлик руҳидаги жавоблар берилибди. Нимамиш, ҳамма нарса жойидамиш, ҳамма муаммолар зўр бажарилаётганмиш. Аммо, биронта аниқ мисол келтирилмаган.

Муҳайё Тошқораеванинг Тошкентдаги ҳозирги аҳвол ҳақидаги саволига баландпарвоз сўзлар билан жавоб берган Жаҳонгир Ортиқхўжаев шундай дебди:

“Айни пайтда пойтахтимиздаги барча соҳалар, тизимлар фаолиятини мувофиқлаштириб, шаҳар ҳамда туман ҳокимликлари жипслашиб Президентимиз ва ҳукуматимиз қарорларида белгиланган вазифаларни бажаришда бугунги давр учун энг мақбул тадбирларни амалга ошириб келяпмиз.

Хусусан, беморлар учун махсус шифохоналар барпо этиш, Ягона мувофиқлаштириш маркази ишини талаб даражасида ташкил қилиш, бозорлар ва кўчма бозорларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш, куни кеча Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш каби қатор ишларни санаб ўтишимиз мумкин.”

У Тошкентга яқинда кўчиб келган фуқароларга ёрдам бериш масаласида ҳам гапларни олиб қочган.

“Сиз ҳам ҳоким, ҳам тадбиркорсиз. Ўзингиз ҳам хайрия қилдингизми?” саволига ўта қисқа, аммо масхарабозлик руҳида шундай дебди: “Бугун барчамизнинг бошимизга тушган оғир шароитда ҳеч ким четда қараб тургани йўқ, деб ўйлайман. Аммо қилган амалларни очиқлаш, таъкидлаш табиатим ва кўрган тарбиямга тўғри келмайди.”

Мана, дейди мухбиримиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳали ҳам масхарабозликлар билан машғул эканлигининг энг яхши исботи. Бутун дунёда ҳайрия қилган инсонлар ўз ишларини очиқлаш билан шуғулланишади, пойтахтимиз ҳокими эса, усталик билан жавоблардан қочмоқда.

Эслатиш керакки, ўртоқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар ҳокими бўлгандан бери аҳолига ҳурматсизлик кўрсатиш билан шуғулланганини аниқ фактлар билан кўрсатиб берган эдик. Кўриб турибмизки, у масхарабозлигини ҳали ҳам давом эттирмоқда, холос. Аммо, ўзи қилган ишларни ҳаммага очиқлашдан қочмоқда. Шундай экан, тезда бошқа иш қидиринг, ўртоқ Жаҳонгир Ортиқхўжа!


Муҳайё Тошқораева пойтахт ҳокимини кўрсатиш учун танлаган расмига қаранг. У ҳам масхарабозликдан бошқа нарсани билмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону