20 April 2020
23:44 - Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 1627 га чиққанини эълон қилди

Вазирликнинг расмий баёнотида айтилишича, 2020 йил 20 апрель соат 23:30 ҳолатига кўра, мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 1627 нафарга чиқибди.

Эслатиш керакки, бизда коронавирус юқтириш ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланган, кейин бу касаллик бутун мамлакат бўйлаб тарқалган, 19 апрель куни касалликнинг юқиш ҳолатлари сони 75тага ошганди, 20 апрелда ортиш 62 бўлибди.

Шу вақтгача 5 киши оламдан ўтгани ҳам такрорланмоқда.

Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону