20 April 2020
21:25 -
Қизиқ хабар: Президент Матбуот Хизмати хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель билан коронавирусга қарши кураш масаласини муҳокама қилибди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрел, душанба куни Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқот қилибди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги, биринчи навбатда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинганмиш.
Хабарнинг асосий қисми умумий гаплардан иборат.
Амалий ишлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Шарль Мишель Европа Иттифоқи нарковирус глобал хатарига қарши курашишда Ўзбекистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдириб, мамлакатга ушбу мақсадлар учун молиявий-техник кўмак ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганини билдирибди. Агарда, дейди мухбиримиз, шундай ёрдам ростдан ҳам бор бўлса, бу жуда муҳим қадам бўларди.
Суҳбатда минтақавий аҳамиятга молик масалалар ҳам алоҳида кўриб чиқилганмиш.
Европа Кенгаши президенти Марказий Осиёда катта ижобий ўзгаришлар рўй бергани ва минтақа мамлакатларининг умумий саъй-ҳаракатлари билан эришилган дўстлик ва ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларининг бугунги даражасини катта мамнуният билан қайд этибди ва ушбу сезиларли муваффақиятлар Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси мақсад ва вазифаларига тўлиқ мос келишини урғулабди.
Телефон мулоқоти чоғида, дейилади Ўзбекистон Президенти Матббуот Хизматининг хабарида, халқаро аҳамиятга молик қатор масалалар ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинибди, тарафлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги конструктив мулоқот ва кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга интилишлари қатъий эканини таъкидлашибди.
Хабарнинг яна бир қизиқ тарафи шундан иборатки, суҳбат кимнинг таклифи билан ўтказилгани умуман тилга олинмаган. Тахмин қилиш мумкинки, таклиф Ўзбекистон тарафидан чиққан. Ҳеч шубҳа йўқ, икки сиёсатчининг расми ҳам Ўзбекистон тарафидан хабарга қўйилган.