Шу йилнинг 7 апрель куни 77 ёшли (аёл) А. сурункали бронхит, ўнг ўпка ателектази, гипертония касаллиги билан карантинга олинган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган ва унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент Тиббиёт Академиясининг кўп тармоқли клиникасига ўтказилган.
Бироқ вирусолог, пульмонолог, терапевт, кардиолог, реаниматологларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор кеча ушбу инфекция асоратлари: икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шиши туфайли оламдан ўтган.
Шундай қилиб, мамлакатимизда коронавирус туфайли 5-чи киши оламдан ўтди. Бу киши айнан шу хабарда айтилаётган аёлдир.