19 April 2020
01:11 - Ўзбекистон ва Туркияда нималар бўлмоқда? Нима ҳам бўларди, худди ўзимизда каби, Туркияда ҳам ҳаммаёқ дабдала!

Маълумки, Туркияда ҳам, Ўзбекистонда каби, бугун кечаси битиши керак бўлган “карантин” ўрнатилганди. Каратин пайтида аҳоли яёв, автомобилларда ва ҳаводан катта шаҳарларга киролмайди, у ерлардан чиқолмайди.

Мана, кўринг ҳаётда нималар бўлмоқда.

Бир неча соат олдин Ўзбекистонда карантин чекловлари 10 майгача узайтирилгани маълум қилинган эди. Яъни, Ммахсус Комиссиясининг қарори билан 2020 йил 20 апрелгача киритилган чекловчи тадбирлари (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши киритилган кучайтирилган тартиб 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилди. Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар - озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун аввалдан рухсат олиш керак.

Ҳозиргина Туркияда ҳам шундай қарор қабул қилинди. Бугун ярим кечасидан бошлаб, бу мамлакатнинг ҳамма вилоятларида ва 31 та катта шаҳарларида ўзимизникига ўхшаган карантин 15 кунга, яъни 5 майгача узайтирилди.

Ўзбекистонимизда коронавирус юқтирганлар сони 1490 га чиқди. Бу касаллик туфайли оламдан ўтганлар сони – 4 нафар.

Туркияда эса, аҳвол биздан ҳам дабдала. Бу ерда карантин 15 кунга, яъни 5 майгача узайтирилди. Охирги кеча-кундузда бу касаллик туфайли 123 киши оламдан ўтди, оламдан ўтганларнинг умумий сони 1 минг 890 бўлибди.

Бундан ташқари, Туркияда бир-куча кундузда коронавирус юқтирганларнинг сони 3 минг 783 нафар бўлса, ҳаммаси бўлиб коронавирус юқтирганларни сони 82 минг 329 киши бўлибди.

Кўриб турибсизки, рақамлар Ўзбекистонимизда ҳам, Туркияда ҳам, ўта даҳшатли. Аммо, аҳволимиз бир турли эканлигини кўриб турибсиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону