18 April 2020
18:13 - Яхши хабар: ID-карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бирлаштириш таклиф қилинди. “Ҳаракат” нима дейди?

ID-карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш таклиф қилинмоқда

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ID-карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бирлаштириш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Қайд этилишича, ватандошлар учун ID-карталар олиш 2021 йил 1 январдан бошлаб ихтиёрий, 2023 йилдан эса мажбурий этиб белгиланди.

“Аммо шу ерда бир тушунмовчилик келиб чиқади. Масалан, мен машинада юрсам-юрмасам ҳайдовчилик гувоҳномамни ўзим билан олиб юраман. Биометрик паспортни эса ҳар доим ҳам эмас. Чунки, янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ўз функциясини бажаришдан ташқари шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳам ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасининг мавқеи ва функцияси ID картадан кўра юқорироқ бўлиб қоляпти. Шу сабабли, ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш ва ягона гувоҳнома яратишни таклиф қиламан. Бунда гувоҳнома эмас, балки бошқа умумийроқ ном берилса, мақсадга мувофиқ бўлади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ID-карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш таклиф қилинмоқда. // Kun.uz

“ҲАРАКАТ”: Бундай таклифни тўла қўллаб-қувватлаймиз. Бир қатор давлатларда аллақачон шундай йўлга ўтилган. Аммо, тушуниш керакки, бундай таклиф амалда ишга тушиши ҳам Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга йўл очмайди ва очолмайди.

Ҳамма гап - ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга тўла йўл бериш кераклигида. Айнан шундай қилинса, яъни “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётгандек, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга йўл очилса, ID-карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш таклифи ҳам тезлик билан амалга ошади.

“Ҳаракат” айнан шундай бўлишини истайди, табиий, “Бирлик” ҳам айнан шундай фикрда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону