18 April 2020
12:36 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Россияда қолган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳукуматдан ойлик патент тўловларини вақтинча бекор қилинишини сўрашмоқдамиш

Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари, ҳеч қандай далил кўрсатмасдан, Россияда қолиб кетган меҳнат муҳожирларининг бир неча юз минглик қисми Россия ҳукуматидан 5350 рубль миқдоридаги ойлик патент тўловларини вақтинча бекор қилинишини сўрашаётганини хабар қилмоқдалар.

Бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз. Аммо, нимага биронта аниқ факт келтирилмайди? Бу ва бу каби саволларга жавоб йўқ. Аммо, биргина Москвада март ойи ўрталаридан бери камида 200 минг нафар мигрант ишсиз қолгани ва улар маблағлари йўқ бўлгани сабабли ноқонуний мигрантга айланиб қолганлари урғуланган. Демак, улар Россиядан депортация қилиниши ва қайтадан у мамлакатга боролмайдиган бўлиб қолишлари аниқ эмиш.

Хуллас, қаёққа қараманг, ўзбекистонликлар бор жойда ўзбекча масхарабозлик давом этмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону