14 April 2020
23:18 - Шавкат Мирзиё карантинни қачон бекор қилишни халқ билан бамаслаҳат, ҳар томонлама чуқур ўйлаб, албатта, кўриб чиқармиш. Қандай қилиб буни қилоласиз, ўртоқ Президент?
Ўзбекистондаги тожиклар режимининг ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Президент Шавкат Мирзиё 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказибди ва қуйидаги баландпарвоз гапларни айтибди:

“Албатта, биз яхши тушунамиз, уйда ўтириш осон иш эмас, лекин биз айни пайтда элимизнинг соғлиғини ва ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул восита сифатида шу тавсияга амал қилишга мажбурмиз.

Биз карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат, ҳар томонлама чуқур ўйлаб ва таҳлил қилиб, албатта, кўриб чиқамиз.

Кўпни кўрган, турли синовларда тобланган мард ва матонатли халқимиз билан бу вақтинчалик қийинчиликларни биз, албатта, енгиб ўтамиз.”

Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, умрида биронта одам билан келишолмаган, бутун умрнинг бир қисмини Ислом Каримга қуллиқ қилиш билан ўтказган, иккинчи қисмида худди Ислом Каримга ўхшаб ҳамма нарсани ҳаммага тиқиштираётган Шавкат Мирзиё “карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат, ҳар томонлама чуқур ўйлаб ва таҳлил қилиб, албатта, кўриб чиқармиш”.

Уят, ўртоқ Шавкат Мрзиё, ҳеч нарсани халқ билан маслаҳатлашиб қилолмайсиз, бунинг учун Ўзбекистонда ҳақиқий демократия, ҳақиқий ҳукумат, ҳақиқий парламент ва ҳақиқий маҳаллий кенгашлар яратиш керак, оммавий ахборот воситалари мавжуд режимдан мустақил бўлишлари керак. Сиз бундай нарсаларни тушунмайсиз ва ҳаммани лақиллатиш билан шуғулланасиз.

Мамлакат ва халқининг ҳақиқий муаммоларни ўйласангиз, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси йиллардан бери айтиб келаётган муаммолар, биринчи навбатда, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар устида ўйлашингиз, шу йўл билан Ўзбекистон аҳолисини ҳозирги қашшоқликдан чиқаришингиз керак. Айнан ҳозир ҳам шу муаммолар актуаллигини йўқотмади, улар ҳалиям асосий муаммомиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону