13 йил Бош Вазир ва сал кам 4 йилдан бери Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий воситалари Президент Шавкат Мирзиёнинг катта қизи Саида Мирзиёни эслаб қолишди ва унинг “Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз” сарлавҳали бир баёнотини эълон қилишди.
Нимамиш, “Миллий Масс-медиани Қўллаб-увватлаш ва Ривожлантириш Жамоат Фонди” Васийлик Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиё коронавирус пандемияси шароитида фонд томонидан амалга оширилаётган саховат тадбирлари тўғрисида маълумот берганмиш.
Мана унинг баёнотидан иқтибослар: “Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.
Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди...Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади...
Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил”.
Қаранг, ҳеч ким билмайдиган, ҳеч кимнинг иши бўлмаган бу Фонд Ўзбекистонимиз учун буюк ишлар қилаётган эмиш. Аммо Саида хоним биронта факт ҳам келтирмасдан, бу Фондни мадҳ қилиш билан овора.
Унинг отаси Шавкат Мирзиё ҳам, аслида ҳеч нарса қилмасдан, ҳаммани қуруқ гаплар билан лақиллатиб юрибди. Мана, кўриб турибмизки, қизи Саида ҳам отаси Шавкат Мирзиёнинг изидан кетмоқда. Яқинда уни кадда-Сенатор қилиб қўйишса керак.