13 April 2020
02:21 - ОПЕК+ уюшмасига кирувчи давлатларнинг вазирлари нефть қазиб олишни ҳар куни 9,7 млн барелга камайтириб боришга келишишди

Кеча, 12 апрел куни кечқурун видеоселектор йиғилишида ОПЕК+ вазирлари нефть қазиб олишни ҳар куни 9,7 млн барелга камайтириб боришга келишишди. Бу қарор жорийдаги йилнинг май ойидан кучга киради ва камида 2 йил давом этади. Аммо, июль ойидан бошлаб, нефть қазиб олиш ҳар куни 7,7 млн барел, келаётган йил бошидан 5,8 млн барелга камаяди.

Бу қарор қабул қилинганидан кейин Россия Президенти Владимир Путин АҚШ ва Саудия президентлари билан телефонда гаплашибди ва улар бу қарор жуда яхши эканлигидан хурсандликларини билдиришибди.

Эслатиш керакки, 9 апрелда ҳам ОПЕК+ уюшмасида иштирок этган давлатларнинг вазирлари видеоселектор йиғилиши ўтказишган, аммо Мексика у ерда қабул қилинган қарорга бўйсунмаслигини билдирганди. Кеча бу давлатнинг расмийси кеча қабул қилинган қарорга бўйсунишини билдирибди.

Хуллас, шундай қилиб, ОПЕК+ уюшмасида иштирок этган 23 давлат биргаликда нефть қазиб олишни 9,7 млн б/к камайтириб боришга келишишибди. ОПЕК+ уюшмасидаги 23 давлат ичида ОПЕКнинг 13 аъзоси ва АҚШ, Россия, Қозоғистон ва Озорбажон каби яна 10 давлат бор.

Аммо, бу қарор қанча вақт кучда қолишини аввалдан башорат қилиб бўлмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону