Зуҳра Фейсбукдаги Баҳром Ҳамроевнинг саҳифасида хабар беришича, Баҳром тузалиш тарафига кетаётганга ўхшамоқда. У ўз хатида ҳокимиятнинг ёлғондакам гапларига қрамасдан, шифокорлар ўз вазифаларини бажараётганларини урғулаган. Баҳром тузалиш тарафга кетаётганга ўхшаши ҳам шу гапнинг тасдиғидир.
Зуҳрага кўра, Баҳромнинг аҳволи яхши, бугун температураси 37,7 эди. Йўталиши тўхтагандек кўринмоқда. Оиламиз ҳам ўзига келмоқда.
Ўйлайманки, дейди Зуҳра, ҳамма нарса яхши бўлади. Ҳаммага уйда ўтиришни маслаҳат бераман.
Эслатиш керакки, дейди мухбиримиз, асли бухоролик Баҳром Ҳамроев "Бирлик" яратилаётган йилларда катта ишлар қилган, аммо 1992 йилнинг охирида Ўзбекистондан кетиб, ўшандан бери Москвада ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида фаолият юритмоқда.