"Бирлик" Халқ Ҳаракатининг тарихига оид 3 та расмни бизга ўқувчиларимиздан бири юборди.
Бу расм "Бирлик" Халқ Ҳаракати расман рўйхатдан ўтказилганидан кейин (1991 йил 11 ноябрь), бизга гувоҳнома берилган куни олинган. Ҳозир эсимизда йўқ, ҳар ҳолда 11 ноябрдан кейинги кунларнинг бири бўлиши керак.
Биринчи қаторда: чапдан биринчи - Вазира Эгамбердиева, иккинчи - Маъмура Бобоева, учинчи - "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат, тўртинчи - Маҳбуба Қосимова, бешинчи - шоира Гулчеҳра Нурилла, олтинчи - ҳозирда марҳум, "Бирлик" асосчиларидан Ботир Норбой.
Кейинги расмни кўриш учун шу хабар остидаги “Кейинги хабар” сўзларини курсор билан босинг.