12 April 2020
01:05 -
Яна ёмон хабар: Мамлакатимизда расман коронавирус туфайли оламдан ўтганлар сони 4 га чиқди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги бироз аввал тарқатган хабарда айтилишича, Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро Н. жорий йилнинг 25 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқлангани сабабли касалхонаган ётқизилган экан.
Ҳамма шифокорларнинг ҳамма ҳаракатларига қарамасдан, шу йил 31 март кунидан бери сунъий нафас олиш аппаратига уланиб яшаётган бу аёл кеча, 11 апрел куни кечасига яқин оламдан ўтган.