11 April 2020
17:00 - Шармандалик: Олий Мажлис кадда-Сенатори Бахтиёр Сайфуллаев Шавкат Мирзиёни мадҳ этибди, аммо ўзбек тилини давлат тили қилдирган “Бирлик”ни эсламапти!!! Нимага?
Бугун Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзАда Олий Мажлис Сенатининг қандайдир қўмитаси раиси, кадда-Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 21 октябрни Ўзбек тили байрами куни деб эълон қилган Шавкат Мирзиёни олқишловчи МАҚОЛАЧА эълон қилди.

Унинг мақолачасида қуйидаги сўзлар ҳам бор: «Президентимиз ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида алоҳида таъкидлаганидек, ўзбек тили халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда давлат тилини тўлақонли жорий этишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида маъқулланган ва давлатимиз раҳбари томонидан кеча имзоланган “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун она тилимизнинг мавқеини янада оширишда мустаҳкам пойдевор бўлади.»

Бир қарашда жуда тўғри сўзлар, аммо нимага ЎЗБЕК ТИЛИНИ давлат тили қилдириш талаби билан Тошкент шаҳарининг майдонларини тўлатиб митинг ва намойишлар уюштирган ва шу ишлари билан ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА қолиши аниқ бўлган “БИРЛИК” ХАЛҚ ҲАРАКАТИ ҳамда унинг раиси, ўзбек тилини давлат тили қилдириш ғоясининг бошқарувчиси Абдураҳим Пўлат умуман тилга олинмаган. Нима, кеча 21 октябрни ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ деб қонун чиқарган Шавкат Мирзиё ҳам ҳеч нарсани билмасмиди?

Абдураҳим Пўлат ўзининг “Ҳаракат” журналида эълон қилинган хотираларида айнан 1989 йилининг ёз ойларида, ўша пайтда Ирригация Институтида КПССнинг бўлимларидан бирининг раҳбари бўлган Шавкат Мирзиё Абдураҳим Пўлат олдига ўз одамини юбориб, Абдураҳим Пўлат билан учрашиш нияти борлигини билдирган эди-ку! Шавкат Мирзиё буни эсидан чиқарибдими?

Ўртоқ Бахтиёр Сайфуллаев, қани айтингчи, нимага Сиз ва Шавкат Мирзиёев ҳалигача исми-шарифларингизни русча ёзасиз. Ўзбек тили расман давлат тили экан, Сизнинг исми-шарифингиз Бахтиёр Сайфулла, президентники Шавкат Мирзиё бўлиши кераклигини билмайсизми? Билмайдиганга ўхшайсиз. Демак, Сиз каби кадда-Сенаторлар билан ўзбек тилининг ҳам, Ўзбекистоннинг ҳам келажаги йўқ.

Шундай экан, коронавирус пандемиясида қутилишимиз биланоқ, ЎЗБЕК ТИЛИНИ ростакам давлат тилига айлантириш йўлидаги биринчи қадам - ҳамманинг исми-шарифини ЎЗБЕКЧА ёзилишига эришиш бўлиши керак. Айнан шу ғояга ҳам асосланган “БИРЛИК” ХАЛҚ ҲАРАКАТИ ПРАРТИЯСИ Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш шартлигини йиллардан бери айтиб келмоқда.

Билиб қўйингки, ЎРТОҚ Бахтиёр Сайфулла, сиёсий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистон Олий Мажлиси, унинг палаталари ва турли маҳаллий кенгашлар, ҳукумат ҳамда оммавий ахборот воситалари мавжуд режимнинг қўғирчоқлари эмас, мустақил тизимлар бўлиши кераклиги, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида – Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш, катта хусусий тадбикорликка йўл очиш каби ғоялар ётиши керак.

Бу хабарга қўйилган расмда “Бирлик” Халқ Ҳаракати 1989 йил 23 сентябрда Тошкентнинг Навоий кўчасида уюштирган намойишини кўрмоқдасиз.

* * * * *

Эслатиш керакки, ҳаромий Ислом Каримов Ливиянинг қонхўр диктатори Муаммар Каддафийнинг "таклифи" билан Сенат аъзоларини гўёки сайлашни Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва ҳамма вилоятларнинг кенгашларига топширишни қонунлаштириб кетган эди. Шундай сенаторларни кадда-Сенатор демоқдамиз. Бахтиёр Сайфулла ўша кадда-Сенаторлардан биттаси.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону