11 April 2020
11:45 -
РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда 694 фуқаро коронавирус юқтириб олган, 13 беморнинг аҳволи оғир
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:
– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган беморлар сони 694 нафарни ташкил этди. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 104 беморнинг 28 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти, 8 нафарининг аҳволи оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган 108 бемордан 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
Беморларнинг барчаси тегишли тиббий муолажаларни оляпти. Вилоятларда даволанаётган беморлар учун Тошкент шаҳри билан тўғридан тўғри телемулоқот, телемаслаҳатлашув тизими ташкил этилган. Барча ҳудудлардаги беморлар назоратга олинган.
Ҳурматли юртдошлар!
Карантин тадбирлари давом этяпти. Бу тадбирларга нечоғлик риоя этсак, шунчалик вазиятни барқарор ушлаб қолишимиз мумкин. Акс ҳолда вазиятни мураккаблаштириб қўйишимиз ва уни жиловлаш анча қийин кечишини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.