Бугун, 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунни имзолади, дейилади Kun.uz Интерент саҳифасида эълон қилинган хабарда.
Қонун 2 моддадан иборат. 1-моддага асосан, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди. 2-моддага кўра, қонун расман эълон қилинган кун - бугундан бошлаб кучга киради.
Қонун Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси томонидан 2020 йил 23 мартда қабул қилингани, Сенат томонидан 24 март куни маъқуллангани ҳам эслатилган.
Аммо, бу қўғирчоқ ахборот воситасидагилар бир нарсани унутибдилар. Эслатиш керакки, 1989 йил 16 октябрда - 14 октябр куни ўша пайтдаги Ленин майдонида (ҳозирги номи – Мустақиллик Майдони) айнан шу талаб билан митинг ташкил қилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат КПССдан чиқариб ташланган эди.
Орадан 1 ҳафта ўтиб, Ўзбек тили Ўзбекистонда расман давлат тили қилиб қабул қилинди. Мана энди ўша воқеалар тарихимизнинг буюк кунлари бўлгани тан олинмоқда. Аммо, ҳозир мажбуран АҚШда яшаётган Абдураҳим Пўлатнинг исми ҳеч қаерда эслатилмаяпти.
Ҳеч шубҳа йўқки, вақти келади, Шавкат Мирзиё бугунги имзолаган қонуни туфайли Ўзбекистон фуқаролигидан ҳам чиқариб ташланади.
Расмда – Абдураҳим Пўлат ва Шавкат Мирзиё.