11 July 2009
21:33 -
Ўзбек милицияси ислоҳотга муҳтож! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №27, 10.07.2009)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хатқутисига келиб тушган бир шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатларга кўра, яқинда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларининг 25 нафар юқори мулозими узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинди. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати томонидан тергов қилиниб, ёпиқ судларда кўрилган жиноий иш материалларига махфийлик тамғаси қўйилгани учун ҳам ишнинг тафсилотларини ошкор қилмоқчимасмиз. Бироқ Ички ишлар вазирлиги тизимида юзага келган улкан коррупциявий занжирнинг фош қилинишини жамоатчиликка етказишга бурчлимиз.
Гап шундаки, Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари мамлакатимиздаги муҳим стратегик объектларни қўриқлаш, жазони ижро этиш муассасаларини муҳофаза этиш сингари ўта маъсулиятли ишга жавобгар тизим сифатида мамлакатимиз бюджетидан молиялаштирилади. Шикоятчиларнинг айтишича, ана шу қўшинларнинг қўмондони, полковник Нодир Сулаймоновдан тортиб, унинг ўринбосарлари, штаб бошлиқлари ҳамда ИИВнинг бошқа мулозимлари бир йил мобайнида қўшинларга ҳукумат томонидан ажратилган 1,25 триллион сўм маблағнинг 850 миллион сўмини, яъни 70 фоиздан ортиғини талон-тарож қилган.
Бироқ Ўзбекистон Олий ҳарбий суди томонидан 5 йилдан 15 йилга қадар муддатларга озодликдан маҳрум этилган каттагина миршаблар командаси, уларнинг ҳимоячилари-ю қариндошлари томонидан илгари сурилаётган иддаоларда ҳам жон бор. Гўё, оддий одамлар тугул ҳимоячи-ю судланувиларга эшиги ёпиқ бўлган, ҳеч бир ишига изоҳ бермайдиган МХХ идорасининг ўзи бу оламшумул талон-тарожликларни ҳеч бир ҳисоб-китобларсиз, объектив тафтишларсиз миршабларнинг бўйнига қўйган. Сабаби оддий. Қоровул қўшинларига ажратилган ноннинг 70 фоизи ўмарилади-ю, қўшинлар бинойидагидек ишлайверадими?! Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Ўзбекистон ҳукумати, Парламенти ҳамда жамоатчиликка ҳисоб бериши шарт бўлгани ҳолда бу ўғирликларни сир тутиб келаверадими?!
Ёшларга 40 йил сабоқ берган самарқандлик мураббий Мамаражаб ота Ўролов мазкур гуруҳ ичида ўғли Ойбекнинг ҳам борлиги, унинг Қоровул қўшинлари таркибидаги ҳарбий қисмлардан бирида командир экани, бу талон-тарожликларга ўғлининг алоқаси бўлмаса-да, узоқ муддатли қамоқ жазосига мустаҳиқ этилганини баён қилади. Кекса ўқитувчининг таъкидлашича, ишни айнан МХХ тергов қилгани ва олиб боргани, маҳкама Ҳарбий судларда кечгани, ҳатто айбланувчиларга ҳукм, ажрим берилмагани учун ҳам унинг шикоятларини ҳеч ким эшитмаяпти. Бўлса бордир, ноҳарбий адолатсизликларни ҳам биров тингламаётган ҳозирги паллада гапни хуфя идоралар олиб борган ишнинг нечоғли адолатлилиги ҳақида айлантирмоқчимасмиз, аксинча эътиборни ён-веримизда шундай улкан жиноятларнинг содир этилаётганига қаратмоқчимиз.
Келинг, мантиқий мулоҳаза юритайлик. ИИВ таркибидаги биргина қўшин маъмурияти халқ нонини шунчалик туя қилган бўлса, умумий аҳволни тасаввур қилиш қийин эмас. Боз устига кейинги бир неча йилда вазир ўринбосаридан тортиб, бошқарма бошлиқларигача жиноий жавобгарликка тотиртилган бу тизим нега ислоҳ қилинмайди?! 20 йилдан буён милиция ҳақида қонун қабул қилиниши пайсалга солинади, тизимнинг қуламас қоялари бўлган вазир, мутасаддилар истеъфо бермайди?! Гап шунда. Демак, бу фаолиятнинг жилови янаям юқорироқда. Бугун биз тилга олган оламшумул жиноятнинг сабабларини ана шу миқёсда излаш керак.