04 April 2020
12:22 -
Туркия коронавирусга қарши қандай курашмоқда?
Туркияда коронаврусга чалинишнинг илк ҳолати 11 март куни қайд этилганди. Орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас илк ўлим ҳолати рўй берди. 23 март куни эса коронавирус бутун мамлакат бўйлаб ёйилгани маълум қилинди.
Хўш, айни пайтда ушбу мамлакатда вазият қандай? Коронавирусга қарши қандай кураш олиб борилмоқда? Kun.uz’нинг Туркиядаги мухбири вазият ҳақида маълумот беради.
Калит сўз – «14 қоида»
Айни пайтда мамлакатда вирусга чалинганлар сони 20 мингдан ошган, 425 киши вафот этган. Истанбул шаҳри эса эпидемияда «етакчи» – cтатистик маълумотларга кўра, ушбу шаҳарда бир киши ўртача 16 кишига вирус юқтирмоқда.
Коронавирусга чалинишнинг илк ҳолати қайд этилгандан сўнг мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Хўжа баёнот билан чиқиб, Туркиянинг вирусга қарши курашдаги калит сўзи «14 қоида» эканини маълум қилганди.
Коронавирусга қарши 14 қоида
- Қўлларингизни тез-тез сув ва совун билан энг камида 20 сония давомида ишқалаб ювинг;
- Касаллик аломатлари бор инсонлар билан орангизга энг камида 3-4 метр масофа қўйинг;
- Йўталган, аксирган пайтингизда оғзингиз ва бурнингизни салфетка билан, салфетка бўлмаса, тирсагингизнинг ички қисми билан беркитинг;
- Қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш каби яқин алоқалардан тийилинг;
- Қўлларингиз билан кўзингиз, оғзингиз ва бурнингизга тегинманг;
- Хорижга чиқманг. Саёҳатларингизни бекор қилинг ёки кечиктиринг;
- Хориждан қайтгач, илк 14 кунни уйингизда ўтказинг;
- Хонангизни тез-тез шамоллатиб туринг;
- Либосларингизни 60-90 даражада кир ювиш кукуни билан ювинг;
- Эшик тутқичлари, арматуралар, шунингдек, тез-тез қўлланивчи техник жиҳоз, ювиниш ва ҳожатхона анжомлари юзасини ҳар куни тозаланг;
- Касаллик аломатларингиз бўлса, қариялар, сурункали касаллиги бор инсонлар билан муомалада бўлманг. Ниқоб тақмаган ҳолда ташқарига чиқманг;
- Шахсий гигиеник воситаларингиздан фақат ўзингиз фойдаланинг;
- Кўпроқ сув ичинг, тартибли овқатланинг, уйқу меъёрингизга диққат қаратинг;
- Иситма, йўтал ва нафас қисиши қаби ҳолатлар кузатилса, дарҳол шифокорга хабар беринг.
Айни кунга қадар юқорида келтирилган 14 қоида Туркия нашрларида мунтазам тарғиб қилиб келинмоқда.
Вируснинг олдини олиш ҳаракатлари қачон бошланди?
Туркия Европанинг бир қатор мамлакатларидан фарқли ўлароқ коронавируснинг олдини олиш учун нисбатан эрта ҳаракат бошлади. Жумладан, 24 январдан эътиборан аэропортларда термал камералар ўрнатилди. Хитой ва вирус кенг тарқалган бошқа мамлакатлардан келган йўловчилар қўшимча текширувлардан ўтказила бошлади. Инфрақизил сканерлаш, божхона ҳудудларини дезинфекция қилиш, бепул ниқоблар ва йўриқномалар тарқатиш йўлга қўйилди. Хитойнинг Уҳан шаҳридаги Туркия фуқаролари олиб келинди.
Февраль ойи бошида эса Хитойдан келувчи барча рейслар тўхтатилди. Эрон билан чегара ёпилди, рейслар бир томонлама графикка ўтказилди. Ироқ ва Эрон чегараларига яқин ҳудудларда дала шифохоналари ташкил қилинди.
Март ойи бошидан эътиборан баъзи вилоятлардаги жамоат жойлари ва жамоат транспортларида дезинфекциялаш ишлари бошланди. Хусусан, Истанбулдаги шаҳар метробус станцияларига қўлни дезинфекциялаш воситалари ўрнатилди. Кейинчалик баъзи жойларга махсус дезинфекция туннеллари ўрнатилди.
12 март куни президент Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда коронавирусга қарши кўриладиган чоралар муҳокама қилинди. Йиғилишдан сўнг президент матбуот котиби Иброҳим Калин спорт мусобақалари апрель ойининг охиригача томошабинларсиз ўтказилишини, мактаб ва университетларга таътил берилишини, давлат хизматчилари фақат махсус рухсат билангина чет элга чиқиши мумкинлиги ва президентнинг барча чет эл ташрифлари қолдирилганини маълум қилди.
Таълим қай шаклда олиб борилмоқда?
Мактаблар
16 мартдан эътиборан бошланғич ва ўрта мактаблар учун 1 ҳафталик, университетларга эса 3 ҳафталик таътил эълон қилинди. 23 мартда эса таълим телевидение ва интернет орқали масофавий таълим шаклида давом эттирилиши маълум қилинди. 25 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Зиё Селчук таълимга берилган таътил 30 апрелгача узайтирилганини билдирди. Кейинчалик ўзининг твиттердаги саҳифасида 2-семестрда ўтиладиган мавзулар олий ўқув юртлари кириш имтиҳонларидан олиб ташланганини эълон қилди.
Масофавий дасрлар муҳокама мавзусига айланган бир пайтда Черкезкўй туманидаги ўрта мактабнинг турк тили ўқитувчиси Мелике Буюк Динчер ўз уйидаги овқатланиш столидан мактаб доскаси сифатида фойдаланган ҳолда ўқувчиларига дарс ўтгани сабабли ижтимой тармоқларда олқишларга сазовор бўлди.
Айни пайтда ўқувчилар дарсларни ТRТ EBA ТV’да ёки интернет орқали онлайн тарзда кузатиб боришмоқда. Ҳар куни соат 09:00да бошланадиган дарслар тушдан кейин ҳам такроран намойиш этиляпти. Машғулотларни ўз компьютери ёки планшети орқали кузатиб боришни истаган ўқувчилар интернетда частотани созлаш орқали жонли эфирдаги кўрсатувларни томоша қилишлари мумкин.
Университетлар
26 март куни Олий таълим кенгаши раиси Екта Сарач баҳор мавсумида университетларда юзма-юз машғулотлар ўтказилмаслигини ва талабалар фақат масофавий таълим билан таҳсил олишларини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, масофавий таълим, очиқ таълим ва рақамли таълим билан таъминланиши мумкин бўлмаган дастурлар ва амалий курслар ёз ойларида якунланади. Шунингдек, олий ўқув юртлари имтиҳони ҳам 25-26 июлга қолдирилгани эълон қилинди.
Эпидемия шароитида қандай чекловлар жорий этилди?
13 март куни Германия, Франция, Испания, Норвегия, Дания, Бельгия, Австрия, Швеция ва Нидерландияга авиарейслар 17 апрелгача бир томонлама амалга оширилиши маълум қилинди. Кўп ўтмай парвоз тақиқланган мамлакатлар сафига Миср, Англия, Ирландия, Швейцария, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари киритилди. Кейинчалик умумий ҳисобда 68 мамлакат билан ҳаво алоқалари узилди. 27 март куни эса президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ўз баёнотида барча чет эл парвозлари тўхтатилганини, шаҳарлараро транспорт эса ҳокимият изнига ўтказилганини маълум қилди.
Худди шу куни Адлия вазири Абдулҳамид Гул барча очиқ ва ёпиқ қамоқхоналардаги оила учрашувлари ва қамоқхоналар ўртасидаги кўчириш-алоқа ишлари икки ҳафтага кечиктирилгани, вазирлик муассасаларига кирувчи шахсларнинг тана ҳарорати ўлчанишини билдирди. Армия сафига қабул қилиш ишлари ҳам вақтинча тўхтатилди.
16 март куни Диний ишлар вазири Али Эрбаш масжидларда назмозлар, хусусан, жума намозлари вақтинча ўқилмай турилиши, аммо азонлар эшиттирилиши ва масжидлар очиқ қолишини маълум қилди. Худди шу куни Ички ишлар вазирлиги павильон, дискотека, бар ва тунги клублар, кино, концерт зали, тўй зали, кафе, қаҳвахона, массаж салонлари каби жойлар вақтинча ёпилишини эълон қилди. Ресторан ва ошхоналар «уйга етказиб бериш» хизматига ўтди. Боғ, парк ва хиёбонларда мангал пишириш тақиқланди. Кейинчалик бу жойлар ҳам ҳафта охирларида ёпиқ бўлиши билдирилди.
Шунингдек, барча турдаги илмий, маданий, бадиий ва шунга ўхшаш учрашувлар ёки тадбирлар апрель ойи охирига қадар кечиктирилди. 65 ёшдан юқори ва сурункали касаллиги бўлган инсонларнинг кўчага чиқиши тақиқланди. 24 март куни савдо дўконлари 09.00-21.00 оралиғида хизмат кўрсатиши, харидорлар сони хизмат кўрсатиш умумий майдоннинг ўндан бир қисмини ташкил этиши лозимлиги белгилаб қўйилди.
Қандай иқтисодий чоралар кўрилмоқда?
Коронавирус эпидемияси сабаб 18 март куни 100 миллиард лиралик иқтисодий чоралар пакети эълон қилинди. Унга кўра:
– инқироздан энг кўп зарар кўрувчи хизмат сектори иш берувчиларининг солиқ мажбуриятлари, кредит қарзлари кечиктирилди;
– Кредит кафолати фонди (КGF) лимитни кўтариб, гаров муаммоси туфайли кредит ололмаётган компанияларга кредит олишни осонлаштирди;
– ишчилар вақтинчалик иш ҳақи билан таъминланадиган бўлди;
– муҳтож оилаларга 2 миллиард лиралик маблағ ажратилди;
– меҳмонхоналар учун турар-жой солиғи ноябрь ойига қадар қўлланмайдиган бўлди;
– 500 минг лирадан паст бўлган уйлар учун қарз олиш миқдори 80 фоиздан 90 фоизга оширилди ва минимал тўлов ҳажми 10 фоизга камайтирилди;
– вирус тарқалишига қарши кўрилган чоралар натижасида апрель, май ва июнь ойларида дефолтга учраган фирмалар кредит регистрида «форс-мажор» баҳоси билан таъминланадиган бўлди;
– ички ҳаво транспортида ҚҚС ставкаси 3 ой давомида 18 фоиздан 1 фоизга тушириладиган бўлди;
– энг кам пенсия миқдори 1500 турк лираси (қарийб 225 АҚШ доллари) этиб белгиланди.
Президент қарори билан 30 апрелга қадар барча ижро ва банкротлик ишлари тўхтатилди. Давлат муассасаларида ва ташкилотларда масофадан туриб ишлашга рухсат берилди. Туркия Банклар уюшмаси тавсиясига кўра, 23 мартдан эътиборан кўплаб банклар ўз иш соатларини 12:00дан 17:00гача этиб белгилади.
30 март куни президент Эрдўған «Биз учун биз кифоямиз, Туркиям!» шиори остида хайрия кампанияси бошланганини эълон қилди.
Одамларнинг кайфияти қандай?
Дунёнинг кўплаб мамлакатлари каби бугун Туркия кўчаларида ҳам одамлар анча сийраклашиб қолган. Кўпчилик #EvdaKal (UydaQol) чақириғига қулоқ солмоқда. Аммо вазиятни жиддий қабул қилмаётган, ҳатто ниқоб тақмаган ҳолда кўчада юрган одамларни ҳам учратиш мумкин. Эҳтимол, мамлакатда вирусга чалинганлар сонининг кундан-кунга ортиб бораётганини ҳам шу билан изоҳлаш мумкиндир.
Ижтимоий тармоқдаги гап-сўзлардан одамларнинг уйда ўтиравериб зерикаётганини пайқаш қийин эмас. Шунинг учун ҳам жуда кўплаб телеканаллар ўз кўрсатувлар тартибига жиддий ўзгартиришлар киритмоқда: кино ва сериаллар сонини кўпайтиришга урғу берилмоқда.
Сокин ва осуда кечган кун ортидан ҳар тун соат 9:00да ҳаёт бирдан жонланганини сезиш мумкин. Чунки худди шу пайт одамлар уй айвонларига чиқиб, коронавирусга қарши курашда жонбозлик кўрсатаётган шифокорларни олқишлай бошлашади. Айтиш жоизки, бу Туркияда ўзига хос анъанага айланиб улгурди.
Қандай янги чора-тадбирлар кўрилмоқда?
3 апрель оқшомида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған коронавирус масаласида миллатга мурожаат билан чиқди. Унга кўра, 30та катта шаҳар ва Зонгулдак шаҳри маълум истиснолар билан транспорт воситалари кириш-чиқиши учун ёпилди.
Шунингдек, бозор ва савдо дўкони каби одамлар кўп тўпланувчи жойларда ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди. 20 ёшдан кичик барча ёшларнинг кўчага чиқиши тақиқланди. Қоидага бўйсунмаганлар эса маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши маълум қилинди.
«Агар биз қоидаларга қатъий риоя қилсак, эпидемиянинг боришини назоратга ололсак, таҳдид бартараф этилиши мумкин», деди Эрдўған.
Отабек Тиллаев тайёрлади
Манба - Kun.uz