04 April 2020
06:08 - Туркияда сенсацион янгилик: Мамлакатнинг 30 шаҳри ва бир вилоятига автомобилларнинг рухсатсиз кириш-чиқиши тақиқланди, ёши 20 дан камлар уйларидан чиқолмайдилар
Кеча, 3 апрел куни кечқурун телеэкранлар орқали ўз халқига мурожаат қилган Туркия Президенти, исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясининг лидери Ражаб Эрдўған мамлакатнинг 30 катта шаҳри ва Зонғулдоқ вилоятига автомобилларнинг рухсатсиз кириб-чиқиши бугун кечасидан бошлаб тақиқлангани, бутун мамлакатда ёши 20 дан кам бўлганлар кўчаларга чиқиш ҳақлари йўқлигини эълон қилди. Бундан ташқари, мамлакатнинг ҳамма бозорларида маскасиз юриш ҳам тақиқланар экан.

Бу тақиқлар 2 ҳафта давом этиши ҳам айтилди. Аммо, Ражаб Эрдўған дунёда коронавирусга 1 миллион 30 минг одам чалингани, оламдан ўтганлар сони 55 мингга яқинлашганини айтар экан, Туркияда 20 минг 921 киши бу касалликка чалингани, 425 киши оламдан ўтгани, 484 киши тузалиб кетганини алоҳида урғулади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону