03 March 2020
12:04 - АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв Системаси калит ставкани 0,5 фоизга туширди, аммо Доналд Трамп буни етарсиз деб ҳисоблабди
Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, бугун АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв Системаси калит ставкани 0,5 фоизга туширди. Аввал ставка 1,5-1,75% эди, энди 1-1,25% бўлди.

Аммо, АҚШ Президенти бу қарорни етарсиз деб ҳисоблаб, коронавирус хавфи туфайли ставкани янада кўпроқ тушириш кераклигини айтибди.

Тушуниш керакки, дейди мухбиримиз, Федерал Резерв Системаси бу таклифни дарҳол қабул қилолмайди. Чунки, Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв Системаси президентга бўйсунмайди, аммо президентнинг таклифларига кўз юмолмайди. Кўрамиз, воқеалар қайси йўналишда ривожланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону