Бугун, 3 март куни Ўзбекистон ҳукумати делегацияси БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Қўмитасида мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича мавсумий ҳисоботини тақдим этишни бошлади. Сўнгги 4 йилда мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасидаги “ислоҳот”лар олқиш билан кутиб олинади, деб хомтама бўлган делегация раҳбари Акмал Саид чучварани хос санаган экан.
БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Қўмитаси мулозими Марсия Кран (Ms. Marcia V.J. KRAN) Ўзбекистон расмий делегациясига сиёсий ҳуқуқларнинг таъминланиши борасида савол бера туриб, нега сиёсий партияларни тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ процедурада амалда бажариб бўлмайдиган шартлар қўйилганини тушунтириб беришини сўради. Бу борада 15 минутлик нутқ ирод қилган Акмал Саид мамлакатда сиёсий ҳуқуқларнинг кафолатлангани, партиялар учун эркинликлар мавжудлиги ва сиёсий плюрализм муҳити етарли даражада эканини баён қилди.
Бироқ сиёсий партияни рўйхатга олиш борасида талаб қилинадиган 20 000 талик имзо баръери аҳолиси Ўзбекистондан 5 марта кўп бўлган Россия Федерациясида 500 тани ташкил қилиши, ҳатто бу миқдор тоталитар Туркманистон ва Белорусда ҳам 20 баравар кам эканини гапирмади. Аммо БМТ мулозимлари Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Нодавлат-нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунларидаги камчиликлар борасида аёвсиз саволлар беришмоқда.
Саволларга жавоб қайтараётган Акмал Саид бошчилигидаги лўттибозлар мамлакатда нодавлат-нотижорат ва жамоат ташкилотлари Кодекси яратилаётгани, сиёсий ҳуқуқлар борасидаги қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилишини айтиб лоф урмоқдалар.
Ўзбекистон делегациясининг ҳисоботини тақдим этиш эртага ҳам давом этади. Кўрамиз, энди бу лўттивозлар нималар дейишади? Аммо, унутмаслик керакки, Ўзбекистондаги тожиклар режими бундай таклифларга кўз юмолмайди.
Минг афсуски, БМТнинг бугунги йиғилиш ҳақидаги хабарида биз ҳам ишлатаётган расмдан бошқа расм йўқ.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения