29 March 2020
12:39 -
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолатлари 133тага етибди, 7 бемор соғайибди
Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар қилинишича, 29 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 29тага ошиб, жами ҳолатлар сони 133тага етган.
Вазирлик беморларнинг 7 нафари тузалгани тўғрисида ҳам маълумот берган.
«Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб таҳдид солиб турган бир пайтда, юртимизда ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиз соғайиб кетишлари учун бор маҳоратларини ишга солган ҳолда курашмоқдалар.
Қувонарли жиҳати, фидойи ва ватанпарвар шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларимизнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация тиббиёт марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан халос бўлган фуқароларимиз маълум муддат шу ерда карантинда бўлишади.