"Толибон"нинг қайд этишича, ҳукумат эълон қилган делегация таркиби ҳаракатнинг талабларига мос келмайди.
"Толибон" ҳаракати Афғонистон ҳукумати томонидан шакллантирилган делегация билан музокара ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда ҳаракат баёнотида маълум қилинди.
"Биз фақат келишувга мувофиқ шакллантирилган музокарачилар гуруҳи билангина музокара ўтказамиз", - дейилади баёнотда.
"Толибон"нинг қайд этишича, ҳукумат эълон қилган делегация таркиби ҳаракатнинг талабларига мос келмайди ва толиблар билан Вашингтон ўртасида тузилган келишувга зиддир.
9 февралда Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” ўртасида тинчлик сулҳи имзоланганди.
19 март куни Афғонистон ҳукумати “Толибон” томонидан юқори даражада зўравонлик сақланиб қолинаётгани туфайли унга қарши жанговар ҳаракатларни қайтадан бошлашга кўрсатма берди. // Kun.uz
“Ҳаракат”: Бундай хабардан кейин “Шавкат Мирзиё қаерда?” деб савол қўйиш ўта мантиқлидир. Ростдан ҳам, Шавкат Мирзиё қаерда ҳозир?
Айнан Шавкат Мирзиё 2-3 йилдан бери Афғонистонда тинчликни тиклаш учун “Толибон” билан музокаралар олиб бориш кераклигини гапираётганидан ташқари, Тошкентда шу мавзуга бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказган эди-ку!
Хўш, натижа қандай бўлди? Ҳеч қандай натижа бўлмади, бўлолмайди ҳам. Чунки, ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ҳамма тарафидан тан олинган хатоларидадир. “Толибон” эса, асосий мақсади Ислом динининг хато тушунчаларини амалда жорий қилиш учун ҳаётини ўртага ташлаган фанатиклар ташкилотидир.
Шундай экан, хабаримиз сарлавҳасидаги “Шавкат Мирзиё қаерда?” саволига жавобни айнан Шавкат Мирзиёдан кутиш керак.