11 July 2009
03:50 - Ўқув юртларига ҳижобли абитурентларнинг ҳужжатлари қабул қилинмаяпти
Бугун Тошкентдаги бир неча олий ўқув юртлари қабул комиссияси мутасаддилари билан сўзлашган мухбирларимиз ўқув даргоҳларига ҳижоб билан келган абитурентларнинг ҳужжатлари қабул қилинмаётганини хабар қилишган. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоиёт комплексидан берилган топшириққа кўра, диндорликни ифодаловчи либосдаги шахслар(асосан ҳижоблилар)нинг ҳеч бири ўқув юртларига ҳужжат топшира олишмайди. Эътиқоди туфайли кўпчилик ёшлар ўқишга киришдан безиб кетишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону