11 July 2009
03:18 - Эски иқтисодга янги вазир
Расмий хабарда айтилишича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ижроия аппарати бош мутахассиси Суннатулла Бекенов мамлакат иқтисодиёт вазири этиб тайинланган. Муқаддам Молия вазири ўринбосари бўлиб ишлаган бу одамни хизмат мавқеига нисбатан кўтарилди, деб бўлмайди.

Бу вазирликни бошқариб келган Ботир Хўжаев Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди, у ҳукуматнинг коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва индустрия сиёсатини бошқаради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону